Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Барчаси фуқаролар осойишталиги ва хавфсизлиги учун

15 Октябрь 2021, 05:10

2443

Яқинлашиб қолган улкан сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари кучайтирилмоқда.   

Бугун, 15-октабрдан Ички ишлар вазирлиги академияси ходимлари ва курсантлари пойтахтимиз туманларида жамоат тартибини сақлаш тадбирларига жалб етилди. Тадбиролди ўтказилган йўриқномавий йиғилишда хизмат интизомига қатъий амал қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, еркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар шахсий таркиб аъзоларига йетказилди. 

Aкадемия Ташкилий бўлимидан олинган маълумотга кўра, жамоат тартибини самарали таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Сайлов жараёнида юртимиз фуқаролари, хорижлик меҳмонлар, халқаро кузатувчилар ва сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашга алоҳида еътибор қаратилади. Шунингдек, шахсий таркибнинг ҳушёрлигини ошириш, хизматни қонунийликка қатъий амал қилган ҳолда олиб бориш, фавқулодда ва бошқа ҳодисаларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар ўтказиш белгиланган.

Жамоат тартибини сақлаш тадбирлари алоҳида кўрсатмага қадар давом етади.

 

ИИВ Aкадемияси Aхборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech