Тиббиёт бўлими академиянинг мустақил таркибий тузилмаси саналади.
Бўлимнинг мақсади шахсий таркиб аъзоларини соғломлаштириш, уларга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш, академияда санитария-гигиена қоидаларини жорий қилишдан иборат.
Бўлимнинг вазифалари:
шаҳодатланган ходимлар ва курсант (тингловчи)ларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш;
шаҳодатланган ходимлар ва курсант (тингловчи)ларга юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш;
шахсий таркиб аъзоларини даволаш, тиббий реабилитация қилиш, саломатлигини қайта тиклаш ва соғломлаштириш ишларини ташкил қилиш;
академиянинг кундузги таълим шаклига қабул жараёнида номзодларни якуний ҳарбий-тиббий кўрикдан ўтказишда амалий ёрдам бериш;
атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, санитария-гигиена тадбирларини ташкил этиш;
илғор тажрибалар асосида касалликлар профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва тиббий реабилитация қилишнинг замонавий услубларини амалиётга татбиқ қилиш.