Ички ишлар вазирлиги академияси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши доимий фаолият юритувчи маслаҳат органи ҳисобланади.
Кенгашнинг мақсади ўқув жараёнининг сифатини, илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш, жамоадаги маънавий-руҳий муҳитни мустаҳкамлаш, курсант ва тингловчиларни юксак маънавиятли, ватанпарвар кадрлар этиб тарбиялаш жараёнлари устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдан иборат.
Кенгашнинг вазифалари:
таълим сифати, профессор-ўқитувчиларнинг билими ва педагогик маҳорати, курсантларга яратилган шарт-шароитларни мониторинг қилиб бориш;
профессор-ўқитувчилик лавозимларига ишга қабул қилинаётган номзодлар юзасидан тавсиялар бериш;
ўқишга қабул бўйича ўтказиладиган синов ва имтиҳонлар, оралиқ ва якуний назоратлар, якуний давлат аттестацияларини мониторинг қилиб бориш;
коррупциянинг олдини олишга қаратилган профилактик ишларда амалий ёрдам кўрсатиш;
интизомий кенгашлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
курсант ва тингловчиларларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, заруратга кўра ижтимоий фикрни ўрганиш мақсадида сўровлар ўтказиш;
шахсий таркибни ижтимоий ҳимоялаш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Академия фаолиятини янада ривожлантириш, маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, шунингдек турли ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан Академия раҳбариятига таклиф ва тавсиялар киритиш.
Кенгаш ҳар олти ойда ҳисобот йиғилишини ўтказади.