Ўзбек тили ва хорижий тиллар кафедраси академиянинг мутахассис кадрлар тайёрлаш фаолиятига кўмаклашиб келаётган таркибий тузилма саналади.
Кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар:
юристлар учун хорижий тил;
юристлар учун ўзбек тили;
юристлар учун рус тили;
юмалий ўзбек тили ва адабиёти;
қорақалпоқ тили;
тожик тили.
Кафедра профессор-ўқитувчилари чоп этган адабиётлар:
“Инглиз тили” (дарслик);
“Ўзбек тили (юристлар учун)” (дарслик);
“Умумтаьлим мактаб инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш механизмларини индивидуал ёндашув асосида такомиллаштириш” (монография);
“Инглиз ва ўзбек тилларида қўлланиладиган ҳарбий терминларнинг лингвомаданий хусусиятлари” (монография);
“Амалий ўзбек тили ва адабиёти” (ўқув қўлланма);
“Ўзбек тили” (ўқув қўлланма);
“Мутахассислик тили” (ўқув қўлланма);
“Давлат тилида иш юритиш” (маърузалар курси).
Кафедра қошида тил ўрганиш тўгараклари ташкил этилган. Юртимизнинг етакчи ихтисослашган таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.