Автомобиль тайёргарлик кафедраси академиянинг мутахассис кадрлар тайёрлаш фаолиятига кўмаклашиб келаётган таркибий тузилма саналади.
Кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар:
давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолияти;
йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари;
автомобиль тайёргарлиги.
Кафедра профессор-ўқитувчилари чоп этган адабиётлар:
“Автомобил тайёргарлиги” (дарслик);
“Автотранспорт воситаларининг тузилиши ва эксплуатацияси” (дарслик);
“Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари” (дарслик);
“Йўл белгилари ва чизиқлари” (дарслик);
“Йўлларда ҳаракатланиш: белгилар, атамалар, тушунчалар” (ўқув қўлланма);
“Йўл-патруль хизмати ходимига қўлланма” (ўқув қўлланма);
“Йўл ҳаракати қоидаларига шарҳлар” (ўқув қўлланма);
“Автомобилнинг умумий тузилиши” (ўқув қўлланма);
“Транспортда хавфсизликни ташкил этиш” (ўқув қўлланма).
Кафедра қошида иқтидорли курсантлар илмий тўгараги ташкил этилган. Ўқув жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсасида Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек етакчи таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.