Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Психологик таъминлаш маркази

      Психологик таъминлаш маркази 2009 йилда ўз фаолиятини бошлаган.

      Марказнинг асосий мақсади – шахсий таркибнинг психологик тайёргарлик даражасини ошириш ҳамда касбий-психологик муҳим хусусиятларини янада такомиллаштириш, таълим муассасасига кириш истагини билдирган номзодларнинг касбий лаёқатини, раҳбарлик лавозимларига тайинланаётган ходимларнинг раҳбарлик қобилиятини ҳамда органлардаги маънавий-руҳий муҳит ҳолатини аниқлашдан иборат.

      Марказ томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилади:

шахсий таркиб аъзоларининг шахсий, шахслараро, гуруҳлараро муносабатларини ижтимоий-психологик қонуниятлар асосида ўрганиш ва соғлом маънавий-руҳий муҳитни татбиқ этиш;

таркибий тузилмаларнинг раҳбар ходимларига қўл остидаги ходимлар билан ишлаш ва хизмат жараёнини бошқаришда психологик маслаҳатлар бериш;

касбий ва маиший стресс (зўриқиш), чарчаш ва бошқа салбий руҳий ҳолатларни олдини олиш ва психологик коррекцияни амалга ошириш;

экстремал ва фавқулодда вазиятларда психологик усуллар ёрдамида ходимларнинг руҳий барқарорлигини таъминлаш;

шахсий таркибни тарбиялаш жараёнида масъул ходимларга психологик восита ва усуллардан кенг фойдаланиш тартибини ўргатиш.

хизмат жамоаларида ижтимоий, маънавий-руҳий муҳитни ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни ўрганиш, уни яхшилаш борасида тавсияларни ишлаб чиқиш;

салбий хулқ-атворга мойиллиги юқори ходимларни аниқлаш, ходимлар билан психологик суҳбатлар ўтказиш, шахсий ва оилавий қийинчилик ҳамда муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш;

шахсий таркиб ўртасида суицидал ҳолатларни олдини олиш мақсадида психодиагностика ва психопрофилактика ишларини олиб бориш;

ички ишлар органларида раҳбарлик лавозимларига тайинланаётган ходимларни бошқарувчанлик ва ташкилотчилик қобилиятларини ўрганиш.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech