Ушбу кафедра дастлаб оператив-қидирув фаолияти ва махсус техника кафедраси деб юритилган. Кейинчалик у тезкор-қидирув ҳуқуқи, 2017 йилдан эса тезкор-қидирув фаолияти кафедраси деб аталди. Кафедранинг асосий мақсади ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолияти соҳаси бўйича етук малакали мутахассислар тайёрлаш, уларнинг малакаси, касб маҳорати ва илмий салоҳиятини оширишдир.
Кафедрада кундузги таълим учун қуйидаги фанлар ўқитилади:
Турли йилларда кафедрага юридик фанлар номзоди, доцент Ғ.Убайдуллаев, юридик фанлар номзоди, доцент Р.Саитбаев, А.Маргуновский, юридик фанлар номзоди, доцент Б.Закиров раҳбарлик қилишган.
Кафедрада ўқув жараёнига замонавий илғор педагогик усулларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амалий машғулотларнинг ички ишлар органлари билан ҳамкорликда олиб борилаётгани тезкор-қидирув фаолияти учун мутахассислар етиштириб беришда муҳим омил бўлмоқда.
Жамоа профессор-ўқитувчилари томонидан сўнгги йилларда «Ички ишлар органларида тезкор-қидирув фаолияти», «Ички ишлар органларида махфийлик тартиби», «Тезкор-қидирув фаолиятида кўмаклашувчи шахслар билан ишлаш», «Тезкор-қидирув фаолияти. Умумий ва Махсус қисм», «Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш аппаратлари фаолиятини ташкил этиш», «Ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолиятининг бошқарувини ташкил этиш», «Синтетик гиёҳвандлик воситаларини яшириш ва тарқатиш усулларини аниқлаш ва фош этиш» каби дарслик, маърузалар курслари ва қўлланмалар тайёрланиб, чоп этилди.