Чет тиллари маркази
Ушбу марказ Академия тарихида илк бор ташкил этилди. Унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талаблари асосида йўлга қўйилган. Марказнинг асосий мақсади таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи ва курсантларига чет тилларини чуқурроқ ўргатишни ташкил этиш ҳисобланади.
Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари:
- Академиянинг профессор-ўқитувчилар таркиби, тадқиқотчилар ва курсантлар чет тилларни ўрганиши учун шартнома асосида юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда қўшимча ўқув курслари ташкил этиш;
- профессор-ўқитувчилар таркиби, тадқиқотчилар ва курсантларни хорижий илмий-маърифий тадбирлар ва семинар-тренингларда иштирок этишга, тажриба алмашишга, хорижий таълим муассасаларида малака ошириш ва стажировка ўташга тайёрлаш;
- таълим жараёнида чет тилларни қўллаш асослари бўйича дастурий ўқитишни ташкил этиш орқали ўқитувчиларнинг педагогик салоҳиятини оширишда кўмаклашиш;
- чет тилларни ўргатиш курсларига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, инновацион методикалар, ўқитишнинг илғор усуллари, интерфаол воситалари ва медиатаълим маҳсулотларини жорий этиш;
- профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва курсантларнинг чет тилларни билиш даражасидан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўқув курсларининг ўқув режалари ва дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари ҳамда ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш;
- профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, тингловчи ва курсантларнинг чет тилларни мукаммал тарзда ўзлаштирганлиги учун моддий рағбатлантириш мақсадида уларнинг чет тилларни билиш даражасини аниқлаш бўйича имтиҳонлар ташкил этиш ва ўтказишдан иборат.