Таълим муассасасида кутубхона 1964 йилда ташкил этилган. Ўша пайтда кутубхонанинг китоб фонди унчалик катта бўлмаган. Қисқа фурсатда масканга зарур адабиётлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари келтирилди.
Тошкент олий мактаби ташкил этилган 1967 йилда кутубхонада уч нафар ходим (кутубхона мудири, библиограф, кутубхоначи) фаолият юритар эди. 1974 йилда бу ерда 5 та бўлим ташкил этилиб, ходимлар сони 12 нафарга етказилди.
Академиянинг Ахборот-ресурс маркази (кутубхонаси) янги ўқув адабиётлари, ҳуқуқий қўлланмалар билан бойитилди. Ўқув адабиётлари секцияси, махфий адабиётлар секцияси, бадиий ҳамда электрон кутубхона ташкил этилди. Бугунги кунда марказ 200 мингдан ортиқ китоб фондига эга. Кенг ва ёруғ хоналар, компьютер техникаси билан жиҳозланган 230 ўринли ўқув заллари китобхонлар ихтиёрида.