Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими академиянинг мустақил таркибий тузилмаси саналади.
Бўлимнинг мақсади жамоа аъзоларини илмий фаолиятга жалб этиш, илмий ва педагогик кадрлар тайёрлаш, илм-фан, таълим ва амалий фаолиятнинг узвий боғлиқлигини таъминлашдан иборат.
Бўлимнинг вазифалари:
илмий-тадқиқот ишларини фаолиятнинг устувор йўналишлари, амалиёт органларнинг буюртмалари, кафедралар таклифларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш;
илмий-тадқиқот фаолияти бўйича кафедраларга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш, илмий тўгараклар фаолиятини самарали ташкил этиш;
халқаро, республика, идоравий ва академик илмий анжуманлар, илмий танловлар ҳамда мастер-класс машғулотларини ташкил этиш;
илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш, ижобий тажрибаларни оммалаштириш ва бошқа.