Давлат-ҳуқуқий фанлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш кафедраси академиянинг мутахассис кадрлар тайёрлаш фаолиятига кўмаклашиб келаётган таркибий тузилма саналади.
Кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар:
давлат ва ҳуқуқ назарияси;
констуциявий ҳуқуқ;
халқаро ҳуқуқ;
инсон ҳуқуқлари умумий назарияси;
инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти;
Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти.
Кафедра профессор-ўқитувчилари чоп этган адабиётлар:
“Давлат ва ҳуқуқ назарияси” (дарслик);
“Конституциявий ҳуқуқ” (дарслик);
“Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи” (дарслик);
“Ички ишлар органларида ахборот-таҳлил иши” (дарслик);
“Касб маданияти ва муомала одоби” (ўқув қўлланма);
“Янги Ўзбекистон Конституцияси” (ўқув қўлланма);
“Ўзбек юридик атамаларининг изоҳли луғати” (ўқув қўлланма).
Кафедра қошида иқтидорли курсантлар илмий тўгараги ташкил этилган. Ўқув жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсасида етакчи таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Мазкур таркибий тузилма 2017 йилда ташкил этилган.
Кафедранинг асосий мақсади ИИВ Академияси курсант ҳамда тингловчиларига замонавий хавф- хатарлар, жумладан терроризм, экстремизм, одам савдоси ва ноқонуний миграциянинг юзага келиш сабаб ва шароитлари, алоҳида белги ва хусусиятлари ҳақида назарий билимлар бериш, бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш, уларни очиш ва бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришдан иборат.
Айни вақтда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан «Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш тактикаси ва методикаси», «Ички ишлар органлари тезкор аппаратларининг ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашиш фаолияти», «Махсус техника воситалари» ва Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети тингловчилари учун «Терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш фаолиятини ташкил этиш» фанлари бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади.
Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ижодий изланишлари самараси ўлароқ, «Ички ишлар органларида тезкор-қидирув фаолияти», «Махсус техника воситалари», «Ички ишлар органлари тезкор- қидирув фаолиятининг бошқарувини ташкил этиш», «Синтетик гиёҳвандлик воситаларини яшириш ва тарқатиш усулларини аниқлаш ҳамда фош этиш», «Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш тактикаси ва методикаси» ва бошқа адабиётлар нашр қилинди. Жамоа аъзолари томонидан ўқув жараёнида замонавий педагогик технологияларни жорий этиш, интерфаол усуллардан, таълимнинг компьютер графикаси ва мультимедиа воситалари, давра суҳбатлари, «ақлий ҳужум», «ролли ўйинлар» каби шаклларидан унумли фойдаланиш ҳамда тингловчи ва курсантлар билан фаол мулоқот асосида машғулотлар олиб бориш анъанага айланган.