Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлашга ихтисослашган мутахассислик кафедраси саналади.
Кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар:
ички ишлар органлари профилактик фаолияти;
профилактика инспекторининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритиш фаолияти;
пробация фаолияти;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти.
Кафедрада таълимнинг интерфаол методлари ва илғор ёндашувлари кенг жорий қилинган. Ўқув жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсасида Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек етакчи таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Жамоа томонидан нашр қилинган айрим адабиётлар:
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” (дарслик);
“Ички ишлар органларининг профилактик фаолиятини бошқариш” (дарслик);
“Ички ишлар органларининг уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини такомиллаштириш” (монография);
“Ички ишлар органларининг оиладаги зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштириш” (монография);
“Ички ишлар органлари профилактика хизматларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш фаолияти” (ўқув қўлланма);
“Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилалар билан ишлашда профилактика инспекторлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги жамоат тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлиги” (ўқув қўлланма);
“Оила-турмуш доирасида содир этилган қасддан одам ўлдириш ва қасддан баданга шикат етказиш жиноятларининг барвақт олдини олиш бўйича ҳудуд методикаси” (методик қўлланма);
“Профилактика инспекторининг маъмурий ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги ҳамкорлиги” (методик қўлланма);
“Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда жамоат тартибига тажовуз қиладиган айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича расмийлаштириладиган маъмурий процессуал ҳужжатлар намуналари” (методик қўлланма);
“Профилактика инспекторларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш фаолияти” (маърузалар курси).
Кафедра қошида “Ёш профилактика инспектори” иқтидорли курсантлар илмий тўгараги ҳамда “Мулоқот” клуби ташкил этилган.