Кадрлар бўлими академиянинг мустақил таркибий тузилмаси саналади.
Бўлимнинг мақсади ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, уларни жой-жойига қўйиш, ўқитиш, кадрларнинг иш малакасини ошириш, эгаллаб турган лавозимига мувофиқлик даражаси ҳамда келгусида улардан хизматда фойдаланишнинг истиқболларини аниқлашдан иборат.
Бўлимнинг вазифалари:
кадрлар сиёсатини амалга ошириш;
ички ишлар органларидаги хизматга номзодларнинг танлов асосида қабул қилинишини ташкил этиш,
хизматни ўташ тартиби қоидалари ва меҳнат муносабатларига риоя этилиши, “узлуксиз ўқув-карьера” жараёнига доир талабларнинг бажарилишини таъминлаш;
ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг доимий равишда малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш;
шахсий таркибнинг хизмат, жанговар, жисмоний ва психологик тайёргарлигини таъминлаш;
истиқболли кадрлар захирасини яратиш ҳамда бошқа.