Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Олий таълимдан кейинги таълим

      Академиянинг илмий-тадқиқот фаолияти қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги мавжуд муаммолар ечими бўйича илмий, фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказишга қаратилган.  

      Ўқув даргоҳида 6 та ихтисослик бўйича таянч докторантура, докторантура ҳамда мустақил изланувчилик шаклларида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади. Булар:

12.00.01 – “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи”;

12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи”;

12.00.03 – “Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ”;

12.00.08 – “Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи”;

12.00.09 – “Жиноят процесси. Криминалистика. Тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси”;

12.00.14 – “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти”. 

      Академияда илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришнинг 2021‒2023-йилларга мўлжалланган истиқболли дастури ишлаб чиқилган. Унга кўра диссертация тадқиқотлари ва тингловчи-курсантларнинг битирув малакавий ишлар мавзуларини ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноий жазолар ижросини ташкил этиш фаолиятидаги энг долзарб масалаларга йўналтирилган. 

      Академия профессор-ўқитувчиларидан 97 нафари илмий салоҳиятга эга бўлиб, улардан 26 нафар фан доктори (DSc) ҳамда 71 нафари фан номзоди ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech