Ушбу кафедра ички ишлар органларининг тергов фаолияти учун профессионал кадрлар тайёрлашга ихтисослашган.
Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги фанлар ўқитилади:
кундузги таълим бакалавриатида:
Тергов фаолияти;
Жиноятларни тергов қилиш методикаси;
Криминалистик тактика ва методика.
Сиртқи таълимда:
Тергов фаолияти.
Кафедра қошида амалий машғулотлар ўтказиш учун ўқув-услубий хона, ўқув тезкор-тергов гуруҳи ҳамда “Ёш терговчилар” иқтидорли курсантларнинг илмий тўгараги ташкил этилган.
Таълим жараёнида назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида кафедра Ички ишлар вазирлигининг тегишли соҳавий хизматлари, адлия ва суд органлари, юридик таълимга ихтисослашган олий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.