Ўз Ру En
×

Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси

Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси дастлаб ҳарбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлик цикли сифатида фаолият юритган. 1978 йилда цикл иккита мустақил кафедрага, яъни ҳарбий сафарбарлик ва махсус тактик тайёргарлик кафедраси ҳамда жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедрасига ажратилган. Ўша йили жамоага енгил атлетика бўйича спорт устаси И.Чувилин бошлиқ этиб тайинланган.

Турли йилларда кафедрани бокс бўйича хизмат кўрсатган мураббий Б.Гранаткин, М.Ўтаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Ф.Пўлатов, А.Кочкаров, халқаро тоифадаги спорт устаси А.Қурбонов бошқардилар.

Мустақилликка эришганимиздан сўнг кафедрада спортни янада оммалаштириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Спортнинг самбо, дзюдо, каратэ, таэквандо, бокс, оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши каби турларидан республика, Осиё ва Жаҳон миқёсидаги мусобақаларда бирин-кетин совринли ўринлар қўлга киритилди. Ўтган йиллар мобайнида Академия ходимлари ва курсантлари Осиё ҳамда Жаҳон чемпионатларида 500 га яқин медаль соҳиби бўлишди, шунинг 100 дан ортиғи олтин медаллардир. Халқаро ва республика тоифасидаги спорт усталари Акобир Қурбонов, Ботир Усмонов, Фахриддин Пўлатов, Латиф Латипов, Марина Қодирова Ўзбекистон Республикасида «Йилнинг энг яхши мураббийси», «Йилнинг энг яхши спортчиси» деган номларга сазовор бўлишди. Ҳозирги кунда жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедрасида самбо, жанговар самбо ва дюздо, қўл жанги ва эркин кураш, хизмат кўпкураши ва енгил атлетика, футбол, волейбол спорт секциялари мунтазам ишлаб келмоқда. Машғулотлар Академиянинг малакали ўқитувчи-мураббийлари, тажрибали спорт усталари томонидан олиб борилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech