Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти факультети

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти факультети ички ишлар органлари учун ватанпарвар, касбига содиқ, юксак касбий тайёргарликка, зарур билим ва кўникмаларга эга, юқори малакали мутахассис ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлашни таъминлайдиган таркибий тузилма ҳисобланади.

Факультет таълим-тарбия жараёнларини узвий ва уйғунлашган ҳолда олиб борилишини таъминлайди, ўз фаолиятини академиянинг бошқарма, факультет, кафедра, бўлим ва бошқа таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда амалга оширади.

Факультетнинг мақсади кафедралар ўқув ва илмий фаолиятини, курсантлар билан тарбиявий ишларни самарали бошқариш, таълим дастурининг сифатли амалга оширилишини таъминлашдан иборат.

Факультетнинг вазифалари:

давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ички ишлар органлари учун етук касбий тайёргарликка, зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган, юқори малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш;

ўқув жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

фан ва таълимнинг илғор ютуқларига асосланган ҳолда илмий-тадқиқот фаолиятини самарали ташкил этиш;

курсантлар билан маънавий, маърифий, тарбиявий ишларни олиб бориш;

факультет фаолиятини самарали ташкил этиш.

Таркибидаги кафедралар:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси;

Криминология кафедраси;

Маъмурий ҳуқуқ кафедраси.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech