Мазкур таркибий тузилма 1994 йилда илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими сифатида фаолият бошлаган. Бўлимнинг биринчи бошлиғи этиб М.Кержнер тайинланган. Кейинчалик жамоани юридик фанлар номзоди, доцент И.Исмаилов, юридик фанлар номзоди А.Шамансуров, юридик фанлар номзоди, доцент С.Аҳмедова, фалсафа фанлари доктори Ш. Мамадалиев, юридик фанлар номзоди, доцент Н.Азизов, юридик фанлар номзоди, доцент Б.Саидовбошқарганлар.
Илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлимида Т.Маматқулов, А.Самандаров, Ҳ.Тураббоев, И.Соттиев, Ў.Мухамедов, У.Мамадалиев, Б.Саидов, Н.Норматов, М.Сувонқулов, Р.Шакуров, Б.Таджиханов, А.Имомов, Д.Миразов, А.Отажонов, А.Умархонов, О.Камалов, И.Хўжаназаров, У.Фозилов, Ғ.Ботиров, С.Селиманова, Х.Мадримов, Ж.Мухторов, М.Собировлар – юридик фанлар номзоди, З.Ғуломов, Б.Пўлатов, Ю.Пулатов, Т.Саитбаев, А.Сатторов, И.Исмаилов, А.Ҳамдамовлар – юридик фанлар доктори, Ш. Мамадалиев, К.Джаваковалар – фалсафа фанлари доктори илмий даражаларига эга бўлишди.
2013 йилда бўлим негизида Катта илмий ходимлар-изланувчилар институти ташкил этилди. Ўтган давр мобайнида факультет докторант ва мустақил изланувчиларидан О.Камалов, И.Фазилов, Ш.Ғаниев, А.Отажонов, Д.Миразов, С.Селиманова, И.Турғунов, А.Расулев, Б. Муродов, Н.Азизов, А.Расулев, С.Раҳмонова, В.Каримов, Р.Ҳакимов, А.Матчанов, Ш.Қулматов, Б.Ражабов, М.Зиёдуллаевлар диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилиб, юридик фанлар доктори илмий даражасига эришдилар. Шунингдек, С.Бердиқулов – фалсафа фанлари доктори илмий даражасига, Ф.Примов, Ш. Гиясов, С.Гордеев, Д.Каримова, Э.Ҳайитов, З.Жабборов, А.Муродов, А.Аманов, Я.Абдулҳаков, Б.Муминов, С.Хўжақулов, Ж.Юлдашевлар эса юридик фанлар бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга бўлишди.
2017 йилдан институт Олий ўқув юртидан кейинги таълим факультети мақомини олди. Факультетда ўқиш икки босқичда – таянч докторантура ва докторантура шаклида ташкил этилган. Ҳозирги кунда факультетда қуйидаги ихтисосликлар бўйича таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилик шаклларида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланмоқда:
12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи;
12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи;
12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ;
12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи;
12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси.
Айтиш керакки, Академия илмий салоҳияти йилдан-йилга юксалиб бормоқда. Ҳозирги кунда таълим муассасасида 31 нафар фан доктори, 57 нафар фан номзоди, 15 нафар профессор ва 60 нафар доцент фаолият юритиб, мамлакатимизда юридик ва ижтимоий-гуманитар фанларнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. Шу билан бирга, олий ўқув юртидан кейинги таълим факультетининг докторант ва мустақил изланувчилари томонидан 50 дан ортиқ монография, 30 га яқин рисола, 600 дан зиёд илмий мақола, шулардан юзга яқини нуфузли хорижий илмий нашрларда чоп этилганини ҳам таъкидлаш лозим.
Факультет томонидан «Илмий тадқиқот: методология, методика ва ижодиёт» номли икки қисмдан иборат ўқув қўлланма нашр этилиб, у тадқиқотчиларнинг илмий изланишларини оқилона ташкил этишга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, ҳар йили ҳуқуқшунослик фанининг долзарб муаммоларига илмий мақолалар тўплами нашр этилиши йўлга қўйилган. Тегишли ихтисосликлар, илмий-тадқиқот ўтказиш методикаси ва чет (инглиз) тили бўйича ўқув машғулотлари олиб борилади. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани илмий тадқиқотларнинг янги уфқларини очишга хизмат қилмоқда.