ИИВ академиясида Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг Таълим муассасалари бўйича бўлими томонидан тадбир ўтказилди.
Инспектор-психологлар иштирокида ўтган тадбир хизмат интизомини мустаҳкамлаш, бу борадаги долзарб талабларни етказиш мақсадида ташкил қилинди.
Тадбирда бўлим вакиллари сўзга чиқиб, тизим обрўйига путур етказаётган айрим ҳолатларга тўхталди. Ходимлар хизмат вазифасини виждонан бажариши, хизмат интизомига қатъий риоя этиши, фуқаролар билан мулоқотда одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши, турли ножўя хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши зарурлиги қайд этилди.
Профилактик тадбирда коррупция ва суиистеъмолчиликни келтириб чиқарувчи вазиятлар ҳақида ҳам тушунча берилиб, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тингловчиларга тавсиялар берилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати