Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Видеоконференцалоқа тизимида тажриба алмашилди

21 Ноябр 2026, 18:35

62

Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Россия, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистоннинг турдош олий таълим муассасалари иштирокида онлайн машғулот ўтказилди.

Сибир юридик институти ташаббуси билан видеоконференцалоқа тизимида ташкил этилган машғулот “Рақамли валюталар: ахборот технологиялари ва таҳлил воситалари” мавзуига бағишланди.

Шу куни иштирокчилар рақамли валюталар билан боғлиқ молиявий операциялар, уларни аниқлаш ва фош этиш, замонавий рақамли криминалистика имкониятлари, сунъий интеллектга асосланган кибертаҳлил усуллари, кибержиноятларга қарши курашда қўлланилаётган илғор хорижий тажрибалар борасида билим ва кўникмаларини бойитдилар.

Эътиборлиси, онлайн машғулотга академия курсантлари билан бирга, ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари, масофавий таълим тингловчилари ҳамда Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетида таълим олаётган ёшлар ҳам жалб қилинди.

Тадбир якунида мазкур йўналишда ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини кенгайтириш, ўқитишнинг инновацион ёндашувларини амалиётга татбиқ этиш, таълим интеграциясини кучайтиришга келишиб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech