Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Сайёр машғулотлар билим ва кўникмаларни оширмоқда

21 Ноябр 2026, 18:05

60

Президентимиз қарори асосида Бухоро, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида навбатдаги мобил касбий малака ошириш курслари ташкил этилди.

Ички ишлар ва миллий гвардия органларининг ўрта бўғин раҳбарлари ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими ходимлари учун ташкил қилинган машғулотлар Ички ишлар вазирлиги академияси, Малака ошириш институти, Жамоат хавфсизлиги университети вакиллари, шунингдек тажрибали амалиёт ходимлари томонидан олиб борилди.

Ўқув курслари жараёнида ходимларнинг касбий салоҳияти ва компетенцияларини ошириш, шахсий таркиб ўртасида коррупциявий ва бошқа хавф-хатарларнинг олдини олиш, фаолиятни режалаштириш ва натижадорликни баҳолаш, ҳудудларда аҳоли билан ишлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини самарали ташкил этиш, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ҳамда бошқа масалаларга эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, ходимларнинг интеллектуал салоҳияти ва ақлий қобилият кўрсаткичини (IQ) аниқлаш, ностандарт ва экстремал вазиятларда тўғри ва мустақил қарор қабул қилиш кўникмаларини баҳолашга қаратилган комплекс психологик ҳамда касбий диагностика тадбирлари ўтказилди. Якунда улардан синовлар қабул қилинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech