Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Ташкилий бошқарма

Ташкилий бошқарма академия фаолиятини режалаштириш, фаолият самарадорлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш, қонун ҳужжатларининг вақтида, бир хилда ва тўлиқ бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, юридик таъминлаш, самарали иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш функцияларини амалга оширувчи таркибий бўлинма ҳисобланади.

Бошқарманинг вазифалари:

академиянинг ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;

навбатчилик хизматини ташкил этиш, таҳлил ва назорат фаолиятини ташкиллаштириш ҳамда мувофиқлаштириш;

фаолиятни юридик таъминлаш;

самарали иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши, шунингдек махфийлик тартиботига риоя қилинишини таъминлаш:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини йўлга қўйиш.

Таркибидаги тузилмалар:

референтлар гуруҳи;

таҳлил ва назорат гуруҳи;

навбатчилик қисми;

мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи;

юридик таъминлаш гуруҳи;

котибият.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech