Ўз Ру En
×

Криминалистик экспертизалар кафедраси

1996 йилда Академияда эксперт-криминалистика факультети ва унинг таркибида криминалистик техника, криминалистик тактика ва методика, каллистика, трасология, ҳужжатларни техник-криминалистик тадқиқ этиш кафедралари ташкил этилди. Орадан икки йил ўтиб, мазкур факультет ва унинг таркибий тузилмалари ўрнида криминалистика ҳамда криминалистик экспертизалар кафедралари фаолияти йўлга қўйилди. 2004 йилда мазкур икки таркибий тузилма криминалистика кафедрасига бирлаштирилди. 2015 йилдан кафедра криминалистик экспертизалар кафедраси деб номланади.

 

Кафедрада кундузги ва сиртқи таълим учун қуйидаги фанлар ўқитилади:

  • «Криминалистик техника»
  • «Баллистик экспертиза»
  • «Дактилоскопик экспертиза»
  • «Трасологик экспертиза»
  • «Хатшунослик экспертизаси»
  • «Ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси»
  • «Эксперт-криминалистика фаолияти»
  • «Тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларнинг техник-криминалистик таъминоти»

 

 

Турли йилларда кафедрага Т.Айдаров, Г.Карпушев, А.Щеголев, Б.Сегаль, А.Худяков ҳамда Ш.Ҳасанов, Р.Шакуровлар раҳбарлик қилишган.

 

Бугунги кунда кафедра ички ишлар органлари, Ҳадича Сулай­монова номидаги Республика суд экспертиза маркази ҳамда Тош­кент давлат юридик университети билан самарали ҳамкорликни йўл­га қўйган. Сўнгги йилларда бир қатор ўқув адабиётлари, жумладан, «Дактилоскопик экспертиза», «Трасологик экспертиза», «Баллистик экспертиза» дарсликлари, «Дактилоскопик экспертиза», «Пойафзал ва оёқ изларининг трасологик экспертизаси», «Трасологик эксперти­за хулосаларининг намунавий тўплами», «Дактилоскопик экспертиза хулосаларининг намунавий тўплами», «Баллистик экспертиза хуло­саларининг намунавий тўплами», «Ҳодиса жойини кўздан кечириш», «Криминалистик экспертизаларни ўтказишдаги хатолар», «Ноштат патронларнинг криминалистик тадқиқотлари», «Суд экспертизаси бўйича тавсиялар», «Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика хизмати фаолиятини ташкил этиш», «Тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларининг техник-криминалистик таъминоти» сингари ўқув қўлланмалари чоп этилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech