Магистратурага олий маълумотга эга ички ишлар органи ходимлари қабул қилинади.
Қуйидаги йўналишлар бўйича кадрлар тайёрланади:
1) “ташкилий-стратегик бошқарув”;
2) “ташкилий-тактик бошқарув”;
3) “илмий-педагогик фаолият”.
Магистратурада ўқиш муддати 1 йилни ташкил этиб, битирувчиларга бошқарув магистри дипломи берилади.
Ички ишлар органлари ходимлари раҳбарлик лавозимига тайинланиши учун магистратурада ўқиши шартлиги белгилаб қўйилган.