Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази академиянинг мустақил таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Марказ фаолияти ҳуқуқшунослик ва касбий фанлар йўналишида ички ишлар органлари таълим ҳамда ўқув муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган.
Марказнинг вазифалари:
тингловчиларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш;
ўқув курслари режаси ва дастурларини ички ишлар органларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш;
ўқув курсларини юқори савияда, замонавий интерфаол таълим технологиялари асосида ташкил этиш;
машғулотларни ўтказиш учун етакчи педагог ходимлар, амалиётчи мутахассислар, шунингдек, хорижий мутахассисларни кенг жалб этиш;
миллий ҳамда хорижий тажриба асосида ўқув курслари самарадорлигини ошириб бориш чораларини кўриш.
Марказда ўқув жараёнлари ишдан ажралган ва ажралмаган ҳолда (мустақил равишда), шунингдек, муқобил малака ошириш шаклларида ташкил этилади.