Бошқарув фанлари кафедраси академиянинг раҳбар кадрлар тайёрлаш фаолиятига кўмаклашиб келаётган таркибий тузилма саналади.
Кафедра томонидан ўқитиладиган фанлар:
бошқарув фаолияти ва раҳбарлик санъати;
бошқарув ва ахборот-таҳлил фаолиятини ташкил этиш;
кадрлар сиёсатини юритиш ва инсон ресурсларини бошқариш;
маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятини бошқариш;
жамоат тартибини сақлаш фаолиятини бошқариш;
тезкор-қидирув фаолиятини бошқариш;
тергов фаолиятини бошқариш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси. Замонавий давлат бошқаруви;
ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданияти ва хизмат интизоми;
коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати.
Кафедра профессор-ўқитувчилари чоп этган адабиётлар:
“Ички ишлар органларида бошқарув назарияси” (дарслик);
“Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолияти” (дарслик);
“Ички ишлар органларида бошқарув ва ахборот-таҳлил фаолияти асослари” (дарслик);
“Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлашни ташкил этиш” (дарслик);
“Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш” (ўқув қўлланма);
“Ички ишлар органларида қонунлар ижросини таъминлаш” (ўқув қўлланма);
“Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш” (ўқув қўлланма);
“Ички ишлар органларининг кадрлар билан ишлаш фаолиятини бошқариш” (ўқув қўлланма);
“Ички ишлар органларининг тезкор-қидирув фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш” (ўқув қўлланма);
“Ички ишлар органларининг тергов фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш” (ўқув қўлланма);
“Ички ишлар органларининг секторлар фаолиятида ишларни ташкил этиш методикаси” (методик қўлланма).
Кафедра давлат органлари ва ташкилотлари, етакчи таълим муассасалари билан амалий ҳамкорлик ҳамда ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйган.