Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Муаммолар илмий-амалий жиҳатдан таҳлил қилинди

28 Ноябр 2026, 17:12

57

ИИВ академиясининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти кафедраси томонидан илмий-амалий конференция ўтказилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган анжуманда вазирлик соҳавий хизматлари ва Тошкент шаҳар ИИББ вакиллари, турдош таълим муассасаларидан олимлар, шунингдек академия профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар криминоген вазиятни прогнозлашни такомиллаштириш, жиноятчиликни жиловлашга илмий ёндашувларни кенг татбиқ этиш, кибермаконда содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, алоҳида тоифадаги шахслар билан манзилли ишлаш, маҳалла, таълим муассасалари ва бошқа жойларда ижтимоий профилактика тадбирларини самарали ташкил этиш масалалари юзасидан мулоҳаза юритдилар.

Конференция якунида олимларнинг илмий изланиши натижаси, амалиётчи мутахассисларнинг кўп йиллик тажрибасидан келиб чиқиб фаолиятдаги муаммоларнинг ечимларига қаратилган муҳим таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech