Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Янгиликлар қисқа сатрларда

28 Ноябр 2026, 17:07

52

ИИВ академияси вакиллари томонидан пойтахтимиздаги “Vosiq International School” хусусий мактабида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Ёш авлоднинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган тадбирда қонунларга итоаткорлик, жиноят учун жавобгарлик масалалари, ўсмир-ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг омиллари, интернет маконида юзага келаётган хавф-хатарлар, уларга қарши курашиш чоралари, киберхавфсизкка риоя этиш қоидалари ҳақида ўқувчиларга тушунча берилди.

***

“Маънавият маршрути” доирасида ИИВ академияси курсантлари Темурийлар тарихи давлат музейини томоша қилди.

Экскурсия давомида ёшларга буюк аждодимиз Амир Темурнинг ҳаёти, саркардалик фаолияти, давлат бошқарувига оид ислоҳотлари, темурийлар даври илмий-маънавий меросининг аҳамияти, музей фондида сақланаётган экспонатлар ва уларнинг тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

***

Мирзо Улуғбек туманидаги 208-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари ИИВ академиясида ташкил этилган “Очиқ эшиклар куни” меҳмони бўлди.

Шу куни ўқувчилар ўқув даргоҳида яратилган шароитлар билан танишиб, таълим жараёнлари, курсантлар билан олиб бориладиган жанговар-жисмоний машғулотлар, маънавий-маърифий тадбирлар, академияга кириш учун ўтказиладиган имтиҳонлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech