Академия магистратураси ички ишлар органлари учун раҳбар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга ихтисослашган, факультет мақомига тенглаштирилган ўқув-илмий бўлинма ҳисобланади.
Магистратуранинг мақсади ички ишлар органлари учун юксак касбий маҳорат, интеллектуал салоҳият ва юқори билим даражасига эга, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук раҳбар ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлашдан иборат.
Магистратуранинг вазифалари:
давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ, ички ишлар органлари учун етук касбий тайёргарликка, зарур билим ва кўникмаларга эга, юқори малакали мутахассис раҳбар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;
ўқув жараёнига замонавий инновацион педагогик технологиялар, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ҳамда илмий фаолиятни йўлга қўйиш;
магистратуранинг кундалик фаолиятини самарали ташкил этиш.
Таркибидаги кафедра:
Бошқарув фанлари кафедраси.