Тарбиявий ишларни ташкил этиш ва мукофотлаш бўлими академиянинг мустақил таркибий тузилмаси саналади.
Бўлимнинг мақсади шахсий таркиб ўртасида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, жамоада хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, рағбатлаштириш ишларини амалга ошириш, шунингдек ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишдан иборат.
Бўлимнинг вазифалари:
шахсий таркиб аъзолари билан маънавий-маърифий ва ахлоқий-руҳий ишларни ташкил этиш;
шахсий таркиб аъзоларининг хизмат ҳамда хизматдан ташқари пайтда касбий маданият ва хизмат интизоми талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш;
жамоада якка тартибдаги тарбиявий ишларни олиб бориш, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш;
шахсий таркиб аъзоларининг маданий ҳордиқ олишини ташкил этиш;
шахсий таркиб аъзолари, фахрийлар, шунингдек хизмат вазифасини бажараётганда вафот этган, ногиронлиги бўлган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш;
шахсий таркиб аъзоларини рағбатлантириш ишларини ташкил этиш, номзодларни давлат ва идоравий мукофотларга асосида тақдим этиш.