Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети

Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети чет давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятини ташкил этади.

Факультетнинг мақсади хорижий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш орқали жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат.

Факультетнинг вазифалари:

хорижий кадрларни белгиланган тартибда қабул қилиш, ўқитиш ва битирув тадбирларини ташкил этиш, ушбу жараёнга жалб этиладиган академиянинг илмий ва ўқув-тарбиявий бўлинмаларига ҳар томонлама кўмаклашиш;

хорижий кадрларга таълим бериш шакллари ва технологияларини такомиллаштириш мақсадида республиканинг бошқа соҳалардаги етакчи таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

хорижий кадрлар ва академиянинг курсант (тингловчи)лари ўртасида маданиятлараро алмашинув бўйича тадбирлар, шунингдек, маданий ва маънавий-маърифий ишларнинг сифатли ўтказилишини мувофиқлаштириш;

хорижий кадрларга таълим бериш жараёнининг самарадорлигини баҳолаш, маданиятлараро алмашинувнинг янги шаклларини қўллаш ҳамда ўқиш таҳлилини амалга ошириш;

хорижий кадрлар вақтинча яшаши учун уй-жой ижараси ва маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этиш.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech