Ахборот технологияларини жорий этиш ва таълимни рақамлаштириш бўлими академиянинг мустақил таркибий тузилмаси саналади.
Бўлимнинг мақсади ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, таълим ва илмий-тадқиқот жараёнларини рақамлаштириш, алоқа-коммуникация тизимларини таъминлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатишдан иборат.
Бўлимнинг вазифалари:
таълим жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
инновацион технологиялар ёрдамида таълимни рақамлаштириш;
ахборот технологиялари воситаларидан техника хавфсизлиги қоидалари асосида фойдаланишни ташкил қилиш;
ахборот-компьютер ва ўқув-техник воситаларини узлуксиз ишлашини таъминлаш.