Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Ўқув-услубий бошқарма

     Ўқув-услубий бошқарма таълим жараёнини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга ихтисослашган таркибий тузилма бўлиб, ўқитишнинг замонавий технологиялари ва ёндашувларини таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти ва касбий маҳоратини юксалтириб бориш вазифаларини бажаради.

      Бошқарманинг асосий функциялари:

Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент фармонлари, фармойишлари, фарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ички ишлар вазирлигининг Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, шунингдек, Академия бошлиғи буйруқларининг кафедралар, факультетлар, марказларда бажарилишини таъминлаш ва мониторингини олиб бориш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмунини курсантларга етказиб бориш;

давлат таълим стандартлари асосида ўқув ишлари ташкил этилишини ҳамда ўқув иш режаларини бажарилишини таъминлаш;

бошқарманинг барча фаолияти ва ходимларини умумий бошқариш;

ўтилаётган дарсларнинг сифатини ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий режалари бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш;

ўқув хоналаридан унумли фойдаланиш, аудитория ва лабораторияларни техник жиҳозлашни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

кафедралар, факультетлар ва марказларнинг йиллик фаолияти ҳисоботларини таъминлаш, таҳлил қилиш;

ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ўқув жараёнининг йиллик иш режасини тузилишини таъминлаш

ўқув юкламаларининг мавжуд меъёрий хужжатларга асосан тақсимланишини таъминлаш ва назорат қилиш;

барча кафедралар, факультетлар ва марказларда дарсликлар ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши, таржима қилинишини, ўқув-услубий мажмуалар билан таъминланиши бўйича ишларни ташкил этиш;

педагог кадрлар ва мутахассисларни тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишини таъминлаш;

барча таълим йўналишларини ўқув режа ва фан дастурлари билан таъминлаш;

курсант (тингловчи)ларнинг иш ўрганиш ва базавий амалиётларини ташкил этилишини таъминлаш;

курсантлар билимини баҳолашнинг замонавий рейтинг тизимларини татбиқ этилишини таъминлаш;

курсантларнинг мустақил таълим олишлари учун замонавий усул ва воситаларини татбиқ этишни таъминлаш;

ўқув жараёнига тегишли масалаларни белгиланган муддатда сифатли тайёрлашини таъминлаш;

ўқув жараёнига замонавий инновацион педагогик технологиялар, методлар, ўқитишнинг янги шакл ва воситалари, педагогика ва ички ишлар органлари соҳавий хизматлари амалий фаолияти бўйича илғор тажрибаларга оид тадқиқотлар натижаларининг татбиқ этилишини таъминлаш;

ўқув жараёнининг ҳолати бўйича профессор-ўқитувчилар ва курсантларнинг фикрларини ўрганиб, жараённи такомиллаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг педагогик фаолият юритиши ҳамда курсантлар томонидан мутахассисликка оид таълим дастурларини ўзлаштиришлари ва уларнинг ижодий мустақил фаолияти учун зарур шароитлар яратиш бўйича таклифлар тайёрлашдан иборат.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech