Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Хавфсиз муҳитни шакллантириш жиноятчилик омилларини барвақт аниқлашга боғлиқ

20 Ноябр 2026, 22:23

156

ИИВ академияси бошлиғи Рустам Хатамов пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги “Нобирабегим” маҳалласида аҳоли учун яратилган хавфсиз шароитлар билан танишди.

Манзилли ўрганиш давомида жиноятчиликни жиловлаш, ҳудудларни камералаштириш ва қўриқловга олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Академия бошлиғи масъуллар, “маҳалла еттилиги” вакиллари ва фаоллар билан мулоқот қилиб, криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатаётган омиллар, “102” тизимига келиб тушаётган мурожаатлар, профилактика ишлари натижадорлиги, аҳолини қийнаётган муаммолар юзасидан фикр алмашди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг 10 ойи давомида маҳалла ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар билан боғлиқ жиноятлар кўп қайд этилган. Бундай ҳолатларга барҳам бериш учун хавф гуруҳига кирувчи шахслар билан профилактик ишларни кучайтириш, оилалардаги муҳитни соғломлаштириш, ёшларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларни зарарли иллатлар таъсиридан асраш зарурлиги айтиб ўтилди.

Йиғилишда содир этилган жиноятларнинг сабаб ва шароитлари ҳам муҳокама қилинди. Академия бошлиғи криминоген вазиятни таҳлил қилиб бориш, хавфсизлик чораларини кучайтириш, чақирувларга зудлик билан муносабат билдириш, ижтимоий профилактикани тўғри ташкиллаштириш орқали фуқаролар осойишталигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида масъулларга топшириқ берди.

Муҳокама якунида маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш, жиноятчиликка барҳам бериш, ёшлар назоратсизлигининг олдини олиш, аҳоли ўртасида таъсирчан профилактик чораларни амалга ошириш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатларни барвақт аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech