ИИВ академиясида ўтказилган галдаги тадбир иштирокчилар учун фойдали тавсияларга бой бўлди.
Профессор-ўқитувчилар, ёш ходимлар ва психолог-инспекторлар қатнашган машғулотни маҳоратли нотиқ Раҳимбой Жуманиёзов олиб борди.
Тадбирда мулоқотга осон киришиш, фикрни эркин баён қилиш, ностандарт ҳолатларда ҳаяжонни енгиш, жамоа олдида маъруза сўзлаш, хизмат фаолиятида адабий тил меъёрларига риоя қилиш, ёзма нутқни шакллантириш усуллари ҳақида сўз борди.
Тажрибали мутахассис ички ишлар органлари ходимлари учун нутқ маданиятининг нечоғлик муҳимлигига тўхталиб, уни ривожлантириш бўйича амалий тавсияларини улашди. Қизиқарли мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати