Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Öz Ўзб Рус En

Янгиликлар

Музей ёшларда катта қизиқиш уйғотди

23 Ноябр 2026, 14:36

138

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон ҳарбий санъати тарихи давлат музейи диққатга сазовор жойлардан бири саналади. Бу ердаги экспонатлар қадимги даврлардан тортиб Янги Ўзбекистон давригача бўлган ҳарбий тарихни қамраб олади.

Ички ишлар вазирлиги академиясининг Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетида таълим олаётган курсантлар ушбу музейда бўлиб, миллий армиямиз тарихи ва шаклланиш босқичлари ҳақида кенг тасаввурга эга бўлдилар.

Тадбир давомида курсантларга мамлакатимиз ҳарбий тарихи, турли даврларда шаклланган давлатчилик анъаналари, буюк саркардаларимиз ҳаёти, уларнинг ҳарбий маҳорати ва мероси, миллий армиямизнинг шаклланиш босқичлари, мустақиллик йиллари Ўзбекистон Қуролли Кучларида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Янги муассасада жорий этилган интерактив технологиялар ҳар бир экспозицияни мириқиб томоша қилиш, музей фаолияти билан яқинлан танишиш имконини берди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech