Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Масъуллар масъулиятни ҳис қилса, натижадорлик янада ошади

08 Сентябрь 2025, 08:09

63

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда мутасадди раҳбарлар, “маҳалла еттилиги” тизими вакиллари, ҳудудларга бириктирилган ИИВ академияси масъуллари ва бошқалар қатнашди.

Ишчан руҳда ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси муҳокама қилинди.

Сўзга чиққанлар қарорда белгилаб берилган устувор вазифалар маҳаллаларнинг криминоген вазиятини барқарорлаштириш, аҳоли билан манзилли ишлаш орқали ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, бу борадаги ишларни ҳамжиҳатликда ташкил этишда долзарб аҳамият касб этганини таъкидлаб ўтишди.

Йиғилишда қарор асосида ишлаб чиқилган “йўл харита”лар ижроси таҳлилий руҳда кўриб чиқилди. Йўл қўйилаётган камчиликлар айтиб ўтилиб, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчилик омилларини камайтириш, ижтимоий профилактика самарадорлигини ошириш ва бошқа муҳим йўналишлар юзасидан масъулларга тегишли вазифалар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech