Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Молдова делегацияси билан учрашув

05 Декабрь 2025, 06:12

36

ИИВ академиясида Молдова Ички ишлар вазирлиги Полиция бош инспекциясининг Одам савдосига қарши курашиш маркази раҳбари Виталий Пшеничний бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида ўтган учрашувда Ўзбекистон – Молдова муносабатларининг бугунги ҳолати, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар идоралараро алоқаларни фаоллаштириш, трансчегаравий жиноятларга қарши курашишда амалий ҳамкорлик ва тажриба алмашинувини кенгайтириш зарурлигини таъкидлаб, манфаатли йўналишларда муҳим чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Шу куни делегация аъзолари ахборот-ресурс марказида бўлиб, тизим учун юқори кадрлар тайёрлаш мақсадида ўқув жараёнларига татбиқ қилинган илғор ёндашувлар билан танишдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech