ИИВ академиясида таълим олаётган магистратура тингловчилари учун онлайн машғулотлар ташкил қилинди.
Россия Федерацияси ИИВ Бошқарув академияси олимлари В. Редкоус ва А. Мелихов “Ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этиш ва маъмурий-ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш” ҳамда “Мамлакат хавфсизлигини таъминлашда полиция фаолияти: хорижий тажриба” мавзуларида маъруза қилиб, тингловчилар билан мулоқот қилди.
* * *
Жамоат хавфсизлиги университетида турдош олий таълим муассасалари ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди.
Ушбу спорт турини ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган спорт тадбирида 7 та жамоа ғолиблик учун куч синашди. Қизғин ўтган беллашувлар якунида 1-ўрин мезбонларга, 2-ўрин ИИВ академияси ва 3-ўрин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси курсантларига насиб қилди.
* * *
ИИВ академияси профессор-ўқитувчилари Боку шаҳрида “Жиноятчиликка қарши курашишнинг долзарб муаммолари” мавзуида ўтказилган халқаро конференцияда маъруза билан қатнашди.
Туркия, Венгрия, Польша, Молдова, Грузия, Болгария, Сербия, Тожикистон, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда турдош олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этган анжуман ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати