Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Мақсадимиз бир, ютуқларимиз муштарак

02 Сентябрь 2025, 10:09

87

ИИВ академиясида мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллиги мунoсабати билан “Ватан учун, миллат учун, xалқ учун!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Соҳа фахрийлари, профессор-ўқитувчилар, ходимлар иштирок этган тадбирда истиқлол йиллари эришилган ютуқ ва марралар, янги Ўзбекистонда кечаётган шиддатли ислоҳотлар эътироф этилди.

Тадбир аввалида ўқув даргоҳи бошлиғи Рустам Хатамов сўз олиб, йиллар ўтгани сайин энг улуғ, энг азиз неъмат бўлмиш мустақилликнинг қадр-қиммати ва аҳамияти ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Истиқлол туфайли миллий ўзлигимиз, тарихимиз, қадриятларимиз тиклангани, халқимиз ўз тақдири ва тараққиёт йўлини мустақил белгилаш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш ҳуқуқини қўлга киритгани, Ўзбекистон дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин олгани айтиб ўтилди.

– Айниқса, кейинги йилларда миллий тараққиётимизнинг янги даврига қадам қўйдик. Ислоҳотларимиз руҳи ва мазмунига “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя чуқур сингдирилди. Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши кераклиги асосий мезонга айланди. Янги Ўзбекистонни барпо этиш шунчаки баландпарвоз мақсад эмас, аксинча умуммиллий ҳаракатга айланди, – деди академия бошлиғи.

Байрам тадбирида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида эришаётган ютуқларга аниқ рақамлар мисолида тўхталинди. Бу натижалар мустақиллик шарофати, давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган халқпарвар сиёсат, инсон манфаатлари йўлидаги ислоҳотларнинг амалий натижаси эканлиги эътироф қилинди.

Академия бошлиғи таълим маскани ташкил топган санага ҳам тўхталиб, сўнгги йиллар ўқув даргоҳи учун том маънода юксалиш даври бўлганини, истиқболдаги улкан режа ва марралар таълим сифатини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шу куни бир гуруҳ ходимлар Ички ишлар вазирлигининг идоравий мукофотлари билан тантанали равишда тақдирланди. Ватан, тинчлик, истиқлол шукуҳини тараннум этган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech