24 февраль куни ИИВ Академиясининг Жиноят ҳуқуқи кафедраси томонидан “Жиноят қонунчилигини либераллаштириш чоралари” мавзусида илмий давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда жиноят қонунчилигини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш орқали жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларини амалиётга жорий этиш масалалари ҳақида сўз борди.
Кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан мазкур соҳани илмий жиҳатдан тадқиқ этиш истиқболлари, бу борада таълим муассасасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, долзарб мавзудаги диссертация ишлари натижаларини амалиётга жорий қилиш, илмий тадқиқот ишларини тайёрлаш ва расмийлаштиришда Академиядаги мавжуд илмий мактабларнинг аҳамияти атрофлича тушунтирилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати