Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ислоҳотлар ва тараққиётимизнинг асосий тўсиғи

30 Октябрь 2025, 09:10

40

ИИВ академияси магистратурасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Агентлик раҳбари мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, эришилаётган натижалар, бу ўринда агентлик ва унинг қуйи бўғинлари фаолиятига батафсил тўхталди.

Кейинги йилларда муҳтарам Президентимизнинг қатъий иродаси ва саъй-ҳаракати билан коррупцияга қарши курашиш энг устувор вазифага айлангани, соҳанинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, самарали тизимлар жорий қилингани, коррупцияга қарши курашиш фаолиятини амалга ошириш бўйича аниқ вазифа ҳамда ваколатлар белгилаб берилгани, муҳими, ислоҳотлар изчил давом эттирилаётгани таъкидланди.

Давра суҳбатида ушбу иллатга таг-томири билан барҳам бериш, жамиятда коррупциядан холи муҳит яратиш, очиқлик ва шаффофлик даражасини ошириш, аҳоли ўртасида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш, бу борада давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтларининг самарали фаолиятини таъминлаш юзасидан мулоҳазалар, ечимини кутаётган муаммолар бўйича таклифлар айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, ички ишлар органлари тизимида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишда раҳбар кадрларнинг ўрни ва аҳамияти тушунтирилиб, тингловчиларга зарур тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech