Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ижобий жиҳатлар ўрганилди

29 Октябрь 2025, 03:10

46

Сайёр амалий машғулотлар ҳудудлардаги илғор тажрибаларни ўрганиш, назарий билимларни зарур кўникмалар орқали мустаҳкамлаш имконини беради.

ИИВ академияси магистратурасининг “ташкилий-стратегик бошқарув” ва “ташкилий-тактик бошқарув” мутахассислиги тингловчилари учун Тошкент вилояти ИИББ Тезкор бошқарув маркази ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ИИБга қарашли 19-сонли намунали ҳуқуқ-тартибот масканида навбатдаги машғулотлар ташкил қилинди.

Машғулотлар жараёнида бошқарув марказининг имкониятлари, бу ерда қўлланилаётган инновацион технологиялар, ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарор сақлаш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, намунали ҳуқуқ-тартибот маскани фаолияти билан танишилди.

Сайёр машғулотлар тингловчиларнинг ички ишлар органлари фаолиятни ташкил этиш ва бошқаришга доир кўникмаларини бойитишга, ижобий ютуқларни ўзлаштиришга хизмат қилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech