Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янги Ўзбекистон шароитида юридик фан ва таълимни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

01 Ноябрь 2025, 03:11

48

ИИВ академиясида “Юридик фан ва ҳуқуқий таълим ривожланишининг замонавий тенденциялари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Гибрид форматда ўтказилган тадбирда манфаатдор идора ва ташкилотлар, шунингдек мамлакатимиз ҳамда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон каби давлатларнинг йигирмадан зиёд ихтисослашган олий таълим муассасалари вакиллари қатнашди.

Конференцияда юридик фан ва таълим олдида турган долзарб муаммолар, уларнинг ечимлари ва замонавий тенденциялари, бу борада илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, илмий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари қизғин муҳокама қилинди.

Олимларнинг “Ҳуқуқий таълимда сунъий интеллектни қўллашнинг айрим жиҳатлари”, “Глобаллашув шароитида юридик фан ва ҳуқуқ таълимининг трансформацияси”, “Янги Ўзбекистонда малакали судьялар корпусини шакллантиришнинг замонавий тенденциялари”, “Ҳуқуқ соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этишнинг долзарб масалалари”, “Ҳуқуқий таълимда юридик тил ва терминология” ҳамда бошқа долзарб мавзудаги маърузалари тингланди.

Ялпи мажлис ва сессиялар тарзида ўтган конференция давомида Янги Ўзбекистон шароитида юридик фан ва таълимни ривожлантиришнинг замонавий механизмларини амалиётга жорий этишга қаратилган муҳим таклиф ҳамда тавсиялар билдирилди. Иштирокчилар конференция натижалари асосида тўплам тайёрлаш ва илғор ёндашувларни оммалаштиришга келишиб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech