ИИВ академиясида “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остида китоб ярмаркаси ташкил қилинди.
Ички ишлар органлари тизимида китобхонликни янада оммалаштириш мақсадида ўтказилган тадбирда миллий ва жаҳон адабиёти намуналари тақдим этилди. Ярмарка давомида бадиий ва ҳуқуқий адабиётлар, тарихий асарларга қизиқиш юқори бўлди.
* * *
Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида билимлар беллашуви ўтказилди.
Сайёр дарслар доирасида ташкил этилган беллашувда ИИВ академияси курсантлари жадид боболаримизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги билимларини бойитдилар. Тадбир якунида энг фаол ёшларга турфа хил китоблар совға қилинди.
* * *
Россия кимё-технология университети филиали талабалари ИИВ академиясида ташкил қилинган “Очиқ эшиклар куни” меҳмони бўлди.
Шу куни талабалар академия фаолияти билан яқиндан танишиб, ихтисослашган таълим муассасасида кадрлар тайёрлашнинг ўзига хос жиҳатлари, курсантлар билан олиб борилаётган назарий ва амалий машғулотлар, улар учун яратилган замонавий шароитлар ҳақида кенг таассуротга эга бўлишди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати