ИИВ Академияси томонидан Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг ватанпарвар ёшлари лагери” ўқув йиғинлари ташкил этилмоқда.
Шаҳрисабз туманида жойлашган “Гулистон болалар оромгоҳи”да вилоятнинг вояга етмаган ёш ўғил ва қизлари учун ташкил этилган ўқув йиғинлар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Мазкур ўқув йиғинига 14-16 ёш тоифасида бўлган вояга етмаганлар жалб этилиб, улар билан беш кунлик ўқув дастури асосида академиянинг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан мотивацион учрашувлар, спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар, ақлий машқлар, шунингдек, Ватанпарварлик руҳидаги кинофильмлар намойишлари ташкил этилмоқда.
ИИВ академияси Ахборот хизмати