Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантлар билан учрашув

06 Август 2024, 09:08

959

ИИВ Ўқув-дала марказида Академия кундузги таълим бакалавриатининг биринчи ўқув курсига қабул қилинган курсантлар билан мотивaцион учрашувлар ташкил этилди.

“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” концептуал ғояси асосида ташкил этилган учрашувда Академия магистратураси тингловчилари курсантлар сафига янги қабул қилинган ёшлар билан учрашув чоғида, уларнинг танлаган касблари нечоғлик машаққатли шу бирга шарафли эканини таъкидлаб ўтдилар.

Таълим муассасасида курсантларнинг ўқиб, билим олишлари учун замон талабларига тўла мос келувчи барча шарт-шароитларнинг яратилганлиги, уларнинг фақатгина яратилган шароитлардан унумли фойдаланиб, ўз устиларида тинимсиз изланишлари, етук малакали кадрлар бўлиб шаклланишлари учун устоз ва мураббийларнинг ўгитларига тўлиқ амал қилишлари айтилди.

Курсант қизлар билан ўтказилган учрашувда психологлар, тиббиёт ходимлари ҳамда амалиётда хотин-қизлар масалалари бўйича фаолият олиб бораётган ходималар иштирок этиб, ички ишлар органларида хотин-қизлар билан ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил чора-тадбирлар, курсант қизларни турмушга тайёрлаш масалалари тушунтирилди. Қизғин мулоқот давомида қизлар зарур психологик ва тиббий маслаҳатлар олишди.

Тадбир Президентимизнинг беш муҳим ташаббуси асосида ташкил қилинган китоб ярмаркаси билан давом эттирилди. Ўзбек миллий адабиётининг энг сара намуналари, жаҳон адабиёти дурдоналари, қолаверса, юридик соҳага оид турли-туман қўлланмалар китоб мутолаасига қизиқувчилар учун айни муддао бўлди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech