Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Курсантлар очиқ осмон остида беллашдилар

06 Август 2024, 09:08

559

ИИВ Ўқув-дала марказида академия курсантларининг жисмоний тайёргарлик даражасини кучайтириш ва бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси томонидан ташкил қилинган мусобақада Академия кундузги таълим 1-ўқув курси курсантлари иштирок этди. Курсантлар спортнинг волейбол, тош кўтариш, арқон тортиш ва армрестлинг турлари бўйича ўзаро куч синашди.

Қизғин баҳсларга бой ўтган мусобақа якунига кўра, биринчи ва олтинчи отряд курсантлари яхши натижаларни қайд этишди.

 

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech