Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган давра суҳбати сирқти таълим йўналиши тингловчиларининг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Тошкент давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиали билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда Хусусий-ҳуқуқий фанлар кафедраси доценти вазифасини бажарувчи Дилфуза Абдуллаева мавзуга батафсил тўхталди.
Хусусан, кодексда белгиланган янги нормаларнинг аҳамияти, қўшимча имтиёз ва имкониятларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Мутахассис янги кодексни ишлаб чиқишда кўплаб давлатларнинг тажрибаси ва Халқаро меҳнат ташкилотининг конвенциялари ўрганилгани, муҳими, ходим ва иш берувчининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тўлиқ жаҳон стандартларига мослаштирган ҳолда белгилаб қўйилганини алоҳида таъкидлади.
Давра суҳбатида Академиянинг Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси вакиллари ҳам сўз олиб, янги таҳрирдаги қонунчиликда ички ишлар органларида меҳнат муносабатларини ташкил этишга қаратилган нормалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати