Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Хизмат интизоми вазифаларни виждонан бажаришга йўналтиради

24 Июль 2025, 09:07

96

  

ИИВ академиясида малака ошираётган инспектор-психологларга хизмат интизомига оид талаблар етказилди.

ШХББнинг таълим муассасалари бўйича бўлими томонидан ўтказилган тадбирда ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган илчил ислоҳотлар, соҳа ходимларига қўйилаётган талаб ва мезонлар хусусида сўз борди.

Бўлим вакиллари тизим обрўйига путур етказаётган айрим ҳолатларга тўхталиб, ҳар бир ходим ички ишлар органларига қабул қилинган кундан бошлаб хизмат интизомига қатъий риоя этиши, хизматдан ташқари вақтларда одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши, турли ножўя хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиши кераклигини таъкидлаб ўтишди.

Профилактик тадбирда коррупция ва суиистеъмолчиликни келтириб чиқарувчи вазиятлар ҳақида ҳам тушунча берилиб, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тингловчиларга тавсиялар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech